Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги самарали алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланмоқда.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, йил бошидан буён 23 фоизга ошди. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда, шу жумладан, минтақалар даражасида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг