Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 12.04.2025 · 20:05 · 364 views
Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Кувайт ташқи ишлар вазирининг Кўрфаз араб давлатлари масалалари бўйича ўринбосари Нажиб ал-Бадр билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, "Марказий Осиё – Кўрфаз" стратегик мулоқоти доирасида режалаштирилган тадбирларни юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.