Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари Қирғизистонда гольф клубини очишди

UzDaily таҳририяти · 30.07.2026 · 22:47 · 38 views
Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари Қирғизистонда гольф клубини очишди
Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари Қирғизистонда гольф клубини очишди / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чўлпонота шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишдилар. Янги мажмуа гольфни оммалаштириш, спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари қардош Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва халқини янги объектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.