Ўзбекистон Россиядаги хусусий соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тажрибасини ўрганди
Ўзбекистон Россиядаги хусусий соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тажрибасини ўрганди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги хусусий сектор ютуқлари билан батафсил танишди ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.
Халқаро тиббиёт кластери фаолияти алоҳида қизиқиш уйғотди. Мазкур модель халқаро тиббий технологиялар, илғор тиббий стандартлар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий этиш учун махсус ҳуқуқий режимни яратишни назарда тутади.
Бемор манфаатларини устувор қўйишга асосланган муваффақиятли ёндашувлар «Лапино», «Ҳадассаҳ Медисал Моссов» ва «Олимп Клиник МАРС» клиникаларига ташрифлар давомида муҳокама қилинди.
Биотехнологиялар йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. «ГEНEРИУМ» илмий-ишлаб чиқариш компанияси базасида делегация аъзолари дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли билан танишдилар.
Шунингдек, технологиялар трансферини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда талаб юқори бўлган дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда қўшма илмий-ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.