Ўзбекистон ва Қирғизистон геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Р. Юсуповнинг Қирғизистонга хизмат сафари доирасида геология, тоғ-кон саноати ва ер ости сувлари бошқаруви соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда.
Музокаралар давомида тоғ-кон ва геология соҳаларида қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, геология-қидирув ишларида илғор технологиялар алмашинуви, фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўрганиш ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва мониторинг қилиш бўйича тажриба алмашиш, гидрогеологик моделлаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилмоқда.
Учрашувлар якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.