Иқтисод

Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестиция лойиҳалари режасини тасдиқладилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестиция лойиҳалари режасини тасдиқладилар
Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестиция лойиҳалари режасини тасдиқладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Остонага амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳузурида Инвестиция ва савдо соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

“Йўл харитаси”да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳужжат жорий йил апрель-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.