Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Португалия ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 09.04.2026 · 22:35 · 162 views
Ўзбекистон ва Португалия ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Португалия ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Португалия ташқи ишлар вазири Пауло Рангел билан очиқ ва мазмунли учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди.

Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, яшил энергия, туризм, транспорт ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби устувор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув давомида вазирликлар ўртасида ахборот алмашиш ва энг яхши амалиётларни ўрганишга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат мамлакатлар ўртасида институционал мулоқотни чуқурлаштириш ва самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш учун шароит яратади.