Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида илк чартер юк рейси амалга оширилди

Дилафруз Ниязова · 13.03.2026 · 18:00 · 221 views
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида илк чартер юк рейси амалга оширилди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида илк чартер юк рейси амалга оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 12 март куни илк чартер юк рейси амалга оширилди.

Маҳаллий вақт билан соат 21:10 да Лаҳордан учиб келган "Boeing737" ҳаво кемасида «Тошкент» халқаро аэропортига озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, 17 тонна гўшт етказиб берилди.

Мазкур лойиҳа доирасида келгусида юк ташиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш режалаштирилмоқда. Истиқболда бу кўрсаткични битта рейсда 100 тоннагача етказиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, илк юк рейси келгусида юқори сиғимдаги юк парвозларини амалга оширадиган "Air Speed Charter" авиакомпанияси ташаббуси билан Покистоннинг "Air Eagle" авиакомпанияси томонидан бажарилди.