7
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ўмон етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Ўмон етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид “Ал-Аълам” саройида учрашув ўтказдилар.

Ўмон Султони давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, мазкур ташриф икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

Президентимиз юксак эҳтиром ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик изҳор этиб, ташриф ўзаро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланиб, сиёсий мулоқот мустаҳкамланаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.