7
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Саройга яқинлашганда, давлатимиз раҳбари ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўтирган автомобилни отлиқ фахрий қоровул кутиб олди ва кузатиб келди.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан 21 маротаба тантанали ўқ узилди. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Тантанали маросимдан сўнг саройда олий даражадаги учрашув бошланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.