Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси аъзоси Бок Киванг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки мамлакат раҳбарлари даражасида йўлга қўйилган очиқ ва самарали мулоқот барча соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, қўмиталар ва ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар фаолиятини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қонун ижодкорлиги, парламент назорати, ҳудудлараро ҳамкорлик, ёш парламент аъзолари алмашинуви каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, таълим, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг