Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Ироқ иқтисодиёт ва савдо бўйича қўшма қўмитани туздилар

UzDaily · 20.06.2026 · 21:45 · 23 views
Ўзбекистон ва Ироқ иқтисодиёт ва савдо бўйича қўшма қўмитани туздилар

Ўзбекистон ва Ироқ иқтисодиёт ва савдо бўйича қўшма қўмитани туздилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ТИИФ-2026 доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазири Лазиз Кудратов Ироқ Республикаси Савдо вазири жаноб Мустафо Низор Жума Ал-Ҳаййи билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Бизнесни институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари, қўшма тадбирлар ўтказиш, ўзаро маъмурий, божхона ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, банклараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, вазирлар саноат кооперациясини кенгайтириш, тайёр маҳсулотларни ўзаро бозорларга олиб чиқиш ва самарали транзит-логистика коридорларини ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида “Қўшма иқтисодий ва савдо қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни тизимли мувофиқлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

UzDaily · 👁 23 views · 20.06.2026 · 21:45