Шошилинч
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Cambridge педагогларни тайёрлашни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Cambridge педагогларни тайёрлашни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Cambridge педагогларни тайёрлашни муҳокама қилди / Фото: Таълим ва фан вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда педагогларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

18 ноябрь куни Республика таълимни ривожлантириш илмий-методик марказида Cambridge Partnership for Education ва UNICEF вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда, шунингдек, масъул раҳбарлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Томонлар ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, замонавий таълим методикаларини жорий этиш ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда малака ошириш имкониятларини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар таълим сифатини ошириш ва педагогларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини келишиб олди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.