Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов Беларусь Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Вадим Синявский билан учрашув ўтказди.
Томонлар икки мамлакатнинг қутқарув идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Учрашув давомида кадрлар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш тўғрисида меморандум имзоланди. Бундан ташқари, идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь қутқарув идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди.