Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Беларус саноат ҳамкорлиги ва кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 24.02.2026 · 16:35 · 239 views
Ўзбекистон ва Беларус саноат ҳамкорлиги ва кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Беларус саноат ҳамкорлиги ва кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Ўзбекистон ва Беларус ўртасида саноат ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

Унда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъул раҳбарлари ва "Eltech Industrial" технопаркида амалга оширилаётган лойиҳа ташаббускорлари иштирок этди.

Музокаралар давомида электротехника йўналишида, хусусан кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, 2030 йилгача мўлжалланган саноат ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш истиқболлари юзасидан келишувларга эришилди.

Мазкур ҳужжат доирасида кабель саноатида кооперацияни чуқурлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш назарда тутилмоқда.