Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар футбол терма жамоаси иккинчи назорат учрашувида Венесуэла терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонликлар сафида Камрон Юсупов хет-трик қайд этди.
Юсупов учрашувнинг 15-, 45- ва 53-дақиқаларида гол киритди. Яна бир голни 28-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Қувончбек Абраев ўз ҳисобига ёзди.
70-дақиқада эса Беҳруз Копайсинов Венесуэла терма жамоаси дарвозасига бешинчи тўпни киритди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи назорат учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Даврон Тўлаганов 56-дақиқада, Шораҳим Шораҳмедов эса 64-дақиқада гол киритган.