Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси CAFA 2026 мусобақасини ғалаба билан бошлади

Дилафруз Ниязова · 07.04.2026 · 21:25 · 201 views
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси CAFA 2026 мусобақасини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси CAFA 2026 мусобақасини ғалаба билан бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси CAFA U-17 Championship 2026 турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Илк учрашувда жамоа Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қозонди.

Ҳисоб 10-дақиқада очилди: Хожиакбар Зулфиқоров Ўзбекистон жамоасини олдинга олиб чиқди, бироқ кўп ўтмай Қирғизистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди.

Ғалаба голи 82-дақиқада Эммануэль Эмонкпайре томонидан киритилди ва жамоага старт ўйинида уч очко келтирди.

Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинлари 9 апрель куни Афғонистонга қарши, 11 апрель куни Туркманистон билан ва 13 апрель куни Тожикистонга қарши бўлиб ўтади.