Ўзбекистон Сенати МДҲ маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги битимни ратификатсия қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг ялпи мажлисида “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медиация натижасида эришилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги Конвенциясига (Нью-Йорк, 2018 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Конвенция халқаро амалиётда “Сингапур конвенцияси” номи билан танилган бўлиб, унинг асосий мақсади — медиация натижасида эришилган халқаро тижорат келишув битимларини тан олиш ва ижро этишнинг ягона халқаро ҳуқуқий механизмларини белгилашдан иборат.
Конвенция халқаро тижорат низоларини суддан ташқари, тезкор ва самарали ҳал этиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда медиация натижасида тузилган келишувларнинг бошқа давлатларда ижро этилиши учун ишончли ҳуқуқий асос яратади.
Сенаторлар таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг мазкур Конвенцияга қўшилиши хорижий инвесторлар ва тадбиркорларнинг мамлакатимиз ҳуқуқий тизимига бўлган ишончини ошириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, экспорт қилувчи миллий корхоналар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун халқаро бозорлардаги ҳуқуқий кафолатларни кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Конвенция медиация институтини ривожлантириш, судлар юкламасини камайтириш, низоларни ҳал этишда вақт ва харажатларни тежаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро ҳуқуқий интеграция жараёнларидаги иштирокини мустаҳкамлаш имконини беради.
Конвенцияга қўшилишда Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари инобатга олиниб, уни қўллаш доираси бўйича қўшимча шартлар назарда тутилмоқда. Унга кўра, Конвенция давлат ёки давлат органлари иштирок этадиган келишувларга нисбатан татбиқ этилмайди ҳамда фақат тарафларнинг ўзаро келишуви асосида қўлланилади.
Сенаторлар Қонунни маъқуллади.