Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси (U-15) Озарбайжонда бўлиб ўтган FIFA U-15 World Cup & Festival 2026 мусобақасидаги иштирокини якунлади.
Гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Ганага 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейин эса Багама ороллари (6:1), Қозоғистон (2:0), Гуам (6:0) ва Мьянма (4:0) терма жамоалари устидан ғалаба қозонди.
Кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Мадагаскарга 1:4 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг Гватемала (4:1), Коста-Рика (2:1) ва Нигер (4:3) жамоаларини мағлуб этди. Сўнгги учрашувда эса Кот-д’Ивуар терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси FIFAга аъзо 189 та миллий футбол ассоциацияси вакиллари орасида 42-ўринни эгаллади.
Осиё рейтингида жамоа тўртинчи натижани қайд этди. Ундан фақат Эрон, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари юқори ўринларни эгаллади.