7
Иқтисод

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 26,9 фоизга ошди

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 26,9 фоизга ошди
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 26,9 фоизга ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2,1 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,9 фоизга ошди.

Тўқимачилик маҳсулотлари мамлакат умумий экспортининг 9,4 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Экспортнинг асосий қисмини тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этди. Уларнинг улуши тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортининг 51 фоизига тенг бўлди.

Экспортнинг яна 32 фоизи ип-калава ҳиссасига тўғри келди.

Трикотаж полотносининг экспорт таркибидаги улуши 8 фоизни, матолар улуши эса 6 фоизни ташкил этди. Пайпоқ маҳсулотлари 2 фоиз, гиламлар эса 1 фоиз улушга эга бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.