Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Руминия фуқаро авиацияси ҳамда парвозлар хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзаро англашув меморандуми 2026 йил 30 сентябрда «Ўзаваиация» агентлиги ва Руминия Авиация маъмурияти томонидан Air Cargo Europe Summit III халқаро саммити доирасида имзоланди.
Ҳужжат икки давлатнинг парвозлар хавфсизлиги ва фуқаро авиацияси соҳасида давлат назорати йўналишларидаги ҳамкорлигини ривожлантиришни назарда тутади.
Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Руминия авиация идоралари ўртасида фуқаро авиациясида хавфсизликни таъминлаш ва давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос яратади.