Ўзбекистон

Тошкентдаги сайёҳлик кўчасида тозалаш машиналари ишлай бошлади

Тошкентдаги сайёҳлик кўчасида тозалаш машиналари ишлай бошлади
Тошкентдаги сайёҳлик кўчасида тозалаш машиналари ишлай бошлади / Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти видеосидан кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «O‘zbekiston ovozi» сайёҳлик кўчасида махсус тозалаш машиналари ишлай бошлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Замонавий техника автомобиль йўллари, велойўлаклар ва пиёдалар йўлакларини тозалаш ҳамда ювиш учун мўлжалланган. Машиналардан сув сепиш учун ҳам фойдаланилмоқда.

Ҳокимликда таъкидланишича, ихтисослаштирилган техникалардан фойдаланиш кўчанинг санитария ҳолатини яхшилаш, шунингдек, автомобиль йўллари, велойўлаклар ва пиёдалар ҳудудларини тоза ҳамда тегишли ҳолатда сақлаш имконини беради.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.