Ўзбекистон

Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди / Фото: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тегишли қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги лавозимга тайинлангунига қадар Назиров 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан аввал у мазкур компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ушбу лавозимга 2022 йил май ойида тайинланган эди. Шунингдек, Назиров Энергетика вазирлигининг электр тармоқлари бошқармасига ҳам раҳбарлик қилган.

Аввал энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадалиев Ўзбекистон Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.