Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Россия ва Саудия Арабистони билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси Россия ва Саудия Арабистони билан ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси Россия ва Саудия Арабистони билан ўйнайди / Фото: AFU.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол бўйича миллий терма жамоаси FIFAнинг ноябрь ойидаги халқаро ўйинлар ойнаси доирасида иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоага Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари рақиблик қилади.

Биринчи учрашув 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан «Пахтакор» стадионида майдонга тушади. Учрашув соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

17 ноябрь куни эса ўзбекистонлик футболчилар Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув Доҳадаги «Жассим бин Ҳамад» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.