Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги назорат учрашувида Арманистоннинг «Урарту» клубини мағлуб этди

UzDaily · 31.01.2026 · 14:05 · 246 views
Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги назорат учрашувида Арманистоннинг «Урарту» клубини мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги назорат учрашувида Арманистоннинг «Урарту» клубини мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Арманистоннинг «Урарту» клуби бўлди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Миллий жамоа сафида голлар муаллифлари сифатида 35-дақиқада ҳисобни очган Алишер Одилов, 58-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган Жавоҳир Ҳусанов, шунингдек 62 ва 70-дақиқаларда дубль қайд этган Авазбек Улмасалиев ажралиб турди.

UzDaily · 👁 246 views · 31.01.2026 · 14:05