Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиёда олтита медални қўлга киритишди

UzDaily · 02.06.2026 · 20:35 · 235 views
Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиёда олтита медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиёда олтита медални қўлга киритишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28–31 май кунлари Гонконгда бўлиб ўтган 20 ёшгача спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, жами олти та медалга эга бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа якунларига кўра 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди.

Олтин медални найза улоқтириш бўйича Руслан Садуллаев қўлга киритди. 5000 метр масофада Тимур Насимов кумуш медал соҳиби бўлди.

Бронза медалларини Садафбону Нусратиллоева 5000 метр югуриш ҳамда тўсиқли 3000 метр югуришда икки марта учинчи ўринни эгаллаб, шунингдек 3000 метр масофада Дилноза Ҳошимова ва узунликка сакрашда Сарвар Мейлиев мамлакат ҳисобига тақдим этди.

UzDaily · 👁 235 views · 02.06.2026 · 20:35