Ўзбекистон Рига портида омборхона марказини очди

Ўзбекистон Рига портида омборхона марказини очди

Ўзбекистон Рига портида омборхона марказини очди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Риганинг порт ҳудудида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамда мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида янги логистика ва омборхона мажмуаси иш бошлади.

Ушбу мажмуа замонавий сақлаш, қайта ишлаш ва маркировка қилиш қувватлари, шунингдек, махсус кўргазма заллари (шоурумлар) билан жиҳозланган.

Мазкур объект Ўзбекистон маҳсулотларини Болтиқбўйи давлатлари ҳамда бутун Европа бозорларига етказиб берувчи ҳудудий хаб бўлиб хизмат қилади.

Янги мажмуанинг очилиш маросими доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари, логистика компаниялари ва 20 га яқин маҳаллий экспортёрлар иштирокида Б2Б форматидаги учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, Рига марказий бозорида Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш мақсадида “Узбек Базар” бренди остида докон ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу инфратузилманинг яратилиши мамлакатимиз экспорт ҳажмини ошириш, унинг йўналишларини диверсификация қилиш ҳамда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Европа Иттифоқи бозоридаги мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг