Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Дилафруз Ниязова · 21.12.2025 · 12:57 · 345 views
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабрь кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар ўрин олган.

Анъанага кўра, биргаликда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилдаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.