Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти РФ Президентига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 13.06.2017 · 15:07 · 325 views
Ўзбекистон Президенти РФ Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти РФ Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдардлик мактубида “Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, – дейилади.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.