Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 20:25 · 17 views
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Остона шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.