Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17 май куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.