Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Грузияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Грузияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Грузияга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.