Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Беларусга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Беларусга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Беларусга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8 июль куни расмий ташриф билан Минск шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Беларусь пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.