Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон ЕТБ йиғилишида биринчи марта тўлиқ акциядор сифатида иштирок этди

UzDaily таҳририяти · 29.06.2026 · 16:15 · 29 views
Ўзбекистон ЕТБ йиғилишида биринчи марта тўлиқ акциядор сифатида иштирок этди

Ўзбекистон ЕТБ йиғилишида биринчи марта тўлиқ акциядор сифатида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 25-26 июнь кунлари Олматида бўлиб ўтган Евросиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) 20 йиллик йиғилишида иштирок этди. Мамлакатимиз илк бор ушбу тадбирларда тўлақонли акциядор мақомида қатнашди.

Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов раислигида ҳамда аъзо мамлакатлар молия ва иқтисодиёт вазирлари иштирокида ўтган ЕОТБ Кенгаши мажлисида банкнинг ҳисоботи ва 2027–2031 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

Ушбу муҳим ҳужжатда Ўзбекистон ташаббуси бўлган сув ва энергетика хавфсизлиги, транспорт коридорларини кенгайтириш ҳамда саноат кооперацияси каби устувор йўналишлар акс этди. Бу мақсадлар «Ўзбекистон–2030» миллий стратегиясига тўлиқ уйғундир.

Саммит доирасида делегация раҳбари ЕТБ Бошқаруви раиси Николай Подгузов билан музокаралар ўтказди. Унда умумий қиймати қарийб 2,8 миллиард долларлик 36 та қўшма лойиҳа портфели атрофлича муҳокама қилинди. Инвестициялар кимё, тўқимачилик, енгил ва қайта ишлаш саноати, рақамли инфратузилма, тиббиёт ҳамда туризм соҳаларига йўналтирилади.

Шунингдек, Тошкент ва ЕТБ банкнинг навбатдаги йиллик йиғилишини 2027 йилда Ўзбекистон пойтахтида ўтказиш ҳамда мамлакатимиз вакилини ЕТБ Кенгаши раислигига номзод этиб кўрсатиш истиқболларини кўриб чиқдилар.