Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси Словакия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

Беҳзод Ҳожиматов · 07.03.2025 · 15:30 · 356 views
Ўзбекистон элчиси Словакия Президентига ишонч ёрлиғини топширди
Ўзбекистон элчиси Словакия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Братиславадаги "Грассалковичлар" саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлашди. Шунингдек, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани мамнуният билан қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг январь ойида Албания Президенти Байрам Бегайга Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) сифатидаги ишонч ёрлиғини топширган эди.