Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг етакчи тиббиёт марказида учрашув ўтказди

Дилафруз Ниязова · 14.04.2026 · 18:30 · 135 views
Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг етакчи тиббиёт марказида учрашув ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг етакчи тиббиёт марказида учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази делегацияси Хитойга ташриф буюрди.

Сафар доирасида Хитой тиббиёт фанлари академиясига қарашли “Фувай” тиббиёт марказида учрашув ўтказилди.

Унда кардиология ҳамда педиатрия соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва икки томонлама алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Хорижий хитойликлар хайрия жамғармаси раҳбарияти билан соҳада амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида мазкур ташкилот томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига жарроҳлик автомобилини гуманитар ёрдам сифатида тақдим этиш бўйича битим имзоланди.

Шунингдек, делегациямиз “Фувай” шифохонасининг Юньнань провинциясидаги тиббиёт марказида қўлланилаётган илғор муолажа усуллари билан танишади.