Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон-Тожикистон музокараларини ўтказиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Икки кунлик ташриф чоғида аниқ келишувларга эришиш мақсадида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форум якунларига кўра ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалашритилган.