Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири Жанубий Корея делегациясини қабул қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.09.2016 · 17:13 · 377 views
Ўзбекистон Бош вазири Жанубий Корея делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Бош вазири Жанубий Корея делегациясини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари – Таълим вазири Ли Чжун Сикни қабул қилди.

Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ташкил этилган мотам тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди ҳамда Ўзбекистон халқига таъзия билдирди.

Ли Чжун Сик Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе ва мамлакат Бош вазири Хван Ге Аннинг ҳамдардлик таъзияларини етказди. Ли Чжун Сик икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига умид билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига умид билдирди, дейилади Жанубий Корея ТИВ хабарида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ташкил этилган мотам тадбирларида иштирок этганлиги учун Жанубий Корея делегациясига миннатдорчилик билдирди.