Ўзбекистон Австриянинг Bauer компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Австриянинг Bauer компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Австриянинг Bauer компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қ. Юлдашев ҳамда Австриянинг «Bauer» компанияси директори А. Шиттер ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Унда томонлар “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш” лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар ва дастлабки натижаларни муҳокама қилди.

Қайд этилишича, «Bauer» компанияси томонидан мамлакатга жами 86 та замонавий сув тежовчи технология олиб келинган. Ҳудудлардаги 24 нафар ташаббускор билан имтиёзли шартлар асосида узоқ муддатли лизинг шартномалари тузилиб, 2,6 минг гектар майдонда 54 та суғориш технологияси тўлиқ ўрнатилиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, «Agro-star» холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги ташкилотлар, Лалми деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда бошқа ташаббускорлар билан тузилган лизинг шартномалари асосида яна 30 та суғориш ускунасини жорий йил якунига қадар ўрнатиш бўйича лойиҳалаштириш ва инфратузилма объектларини барпо этиш ишлари жадал олиб борилаётгани таъкидланди.

«Bauer» компанияси раҳбари амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, лойиҳа самарадорлигини алоҳида эътироф этди.

Мулоқот давомида Австриянинг “УUniCredit Bank Austria AG” банки томонидан молиялаштириладиган, қиймати 15 миллион еврога тенг лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ускуналарни етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг