Ўзбекистон аҳолиси 38,4 миллион кишига яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси 38,4 миллион кишига яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси 38,4 миллион кишига яқинлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 1,8 фоизга ошган бўлиб, бу мамлакатда демографик ўсиш изчил давом этаётганини кўрсатади.

Расмий маълумотларга кўра, аёллар сони 19,1 миллион нафарни, эркаклар сони эса 19,3 миллион нафарни ташкил этмоқда. Бу эса аҳоли таркибида эркаклар улуши бироз устунлигини акс эттиради.

Аҳолининг ҳудудлар кесимида тақсимланишига кўра, шаҳар жойларда 19,6 миллион нафар, қишлоқ жойларда эса 18,8 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг