Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзбекэнерго” АЖга янги раҳбар тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.06.2017 · 12:55 · 406 views
“Ўзбекэнерго” АЖга янги раҳбар тайинланди
“Ўзбекэнерго” АЖга янги раҳбар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига янги Бошқарув раиси тайинланди.

Улуғбек Мустафоев “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига Бошқарув раиси этиб тайинланди.

Мазкур лавозимда у Фазлиддин Саломовни алмаштирди. Бунгача Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти Ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Саломов “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси лавозимида 8 ойдан сал кўпроқ вақт фаолият юритди.