Ўзбекистон

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони сўнгги 10 йилда 5,4 баробарга ошди

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони сўнгги 10 йилда 5,4 баробарга ошди
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони сўнгги 10 йилда 5,4 баробарга ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025- ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 1 432,8 минг нафарни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2015/2016- ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 1 168,5 минг нафарга ёки 5,4 баробарга ошган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:

2015/2016- ўқув йили бошига – 264,3 минг нафар;

2016/2017- ўқув йили бошига – 268,3 минг нафар;

2017/2018- ўқув йили бошига – 297,7 минг нафар;

2018/2019- ўқув йили бошига – 360,2 минг нафар;

2019/2020- ўқув йили бошига – 441 минг нафар;

2020/2021- ўқув йили бошига – 571,5 минг нафар;

2021/2022- ўқув йили бошига – 808,4 минг нафар;

2022/2023- ўқув йили бошига – 1 042,1 минг нафар;

2023/2024- ўқув йили бошига – 1 314,5 минг нафар;

2024/2025- ўқув йили бошига – 1 432,8 минг нафар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.