7
Спорт

ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди

ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди
ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди / Фото: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа 16–18 октябрь кунлари давом этадиган расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Ташриф доирасида делегация мамлакатда футболни оммалаштириш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар ҳамда объектлар билан танишади.

Ташриф Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш ва Осиё футбол конфедерацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратиш имконини бериши кутилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.