Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримая билан учрашув ўтказди.
Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, музокараларда бўлажак қатор халқаро тадбирларни ташкилий жиҳатдан тайёрлаш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Жумладан, томонлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқандда «C5+1» форматидаги учрашувни ўтказиш, шунингдек, Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартибини муҳокама қилди.