Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.06.2016 · 12:20 · 585 views
Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 3-июнь куни Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа ўртаерденгизи сейсмологик маркази хабар беради.

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 00:17 да Фарғона вилоятида кузатилди. Марказда зилзила кучи 4,3 баллни ташкил этди.

Зилзила маркази Фарғона шаҳридан 14 км. узоқликда, Янги Марғилон қишлоғида бўлиб, Тошкентдан 224 км. узоқликда эди.

“Тошкент” сейсмо марказининг маълумотларига кўра, ер силкинишининг кучи Фарғона водийсида 3 баллни, Тошкентда эса 1,5 баллни ташкил этди.