Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 22,9 млн. нафарни ташкил этди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.04.2016 · 16:17 · 780 views
Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 22,9 млн. нафарни ташкил этди
Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 22,9 млн. нафарни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015-йил якунларига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 22,9 млн. нафарни ташкил этди. Бу эса 2014-йилга қараганда 10,62 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ўзбьекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АКТ бошқармаси бошлиғи Олимжон Умаров хабар берди.

Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Корея илмий амалий Форумда чиқиш қилар экан, Умаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2015-йили 12 млн. нафарга етди, бу 2014-йилдаги кўрсаткич(10,2 млн.)дан 17,64 фоизга кўпдир.