Ўзбекистонда кредитлар бўйича ўртача ставка 19,8 фоизга тушди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил июнь ойи якунларига кўра, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 19,8 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 0,6 фоиз бандига паст. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Тижорат кредитлари бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 21,6 фоизга етди. Бу 2025 йил июнь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 1,4 фоиз бандига камдир.
Миллий валютадаги кредитлар бўйича реал фоиз ставкаси жисмоний шахслар учун 9,2 фоизни, юридик шахслар учун эса 8,8 фоизни ташкил қилди.
Шу билан бирга, хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси ошди. Июнь ойи якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 10,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоиз бандига юқори бўлди.