Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн. сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн. сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларида қайд этилди.
Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 41,6 трлн. сўмга ёки 12,6% га ошган.
2025 йил январь–март ойларида ҳар бир киши ҳиссасига тўғри келган бозор хизматлари ҳажми 5,6 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4% га ўсди.
Қаралаётган даврда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 113,9 трлн. сўмни ташкил этди. Бу умумий бозор хизматлари ҳажмининг 54%ини ташкил қилади.