Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида қурилиш ишлари ҳажми 13 триллион сўмдан ошди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2% га ўсди

Дилафруз Ниязова · 02.03.2026 · 12:50 · 311 views
Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида қурилиш ишлари ҳажми 13 триллион сўмдан ошди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2% га ўсди
Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида қурилиш ишлари ҳажми 13 триллион сўмдан ошди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2% га ўсди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида жами 13021,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 9,2% га ошди, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси.

2026 йилнин гянварь ойида Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши 72,2% улушни ташкил этиб,ўсиш суръати 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9%га ошди, фуқаролик объектлари қурилиш ийўналиши 17,5% улушни ташкил этиб, ўсиш суръати 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 35,6% га ошди, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши 10,3% улушни ташкил этиб,ўсиш суръати 2025йилнинг мос даврига нисбатан 4,3%га ошди.

Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 2026 йилнинг январь ойида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 3004,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8%га ошди. Умумий ҳажмдаги улуши 23,1% ниташкил этди.

Шунингдек, жами қурилиш ишлари ҳажмининг 46 %и кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан11,3%га ошиб, 5996,6 млрд сўм миқдорида қайд этилди.

Норасмий секторда қурилиш ишларининг улуши30,9% (4020,1 млрд сўм) бўлиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 %га ошди.

Йирикқурилишташкилотларитомониданбажарилганқурилишишларининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах вилоятида (2025йилнинг мос даврига нисбатан 940,4%), ҚорақалпоғистонРеспубликасида (703,9%) ҳамдаСирдарёвилоятида (616%) қайдэтилди.