Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Дилафруз Ниязова · 14.04.2026 · 23:08 · 180 views
Ўзбекистонда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистонда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Қабул жараёни икки босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич 20 июндан 31 июлгача давом этиб, бириктирилган микрозона доирасидаги мактабларга қабулни қамраб олади. Иккинчи босқич эса 1 августдан 31 августгача бўлиб ўтади ва микрозонадан ташқари мактабларга ариза топшириш имконини беради.

Маълум қилинишича, 1-синфга қабул давлат электрон хизматлари орқали амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тагача оширилган. Шу билан бирга, электрон қабул тизимига уланган мактаблар сони 1 956 тадан 5 689 тагача кўпайган.

1-синфга ўқишга кириш учун болалар ўқув йилида 7 ёшга тўлиши керак. 2026/2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинади.